10:04, 03 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик файтер навбатдаги жангини эълон қилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Машҳур қозоғистонлик аралаш яккакураш жангчиси, «Найман» лақабли Куат Хамитов ўзининг навбатдаги жангини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Instagramдаги саҳифасида қозоғистонлик файтер навбатдаги жангини эълон қилди. Хамитов (23-7-2) Германия вакили Зака Фатуллазаде (19-12) билан учрашади. Жанг 10 сентябр куни Атирауда Меrgen Fighting Championship промо-турнирида бўлиб ўтади.
Жорий йил бошида қозоғистонлик ММАдаги профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилган, бироқ ёз бошида у фаолиятини давом эттириш истаги борлигини маълум қилганди.
Фото: sports.kz