Қозоғистонлик эшкак эшувчилар Кирилл Тубаев ва Тимофей Емельянов Осиё ўйинларининг бронза медалларини қўлга киритди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакиллари Тимофей Емельянов ва Кирилл Тубаев Ханчжоуда (ХХР) бўлиб ўтаётган 2022 йилги Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлди, дея хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб.

Спорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Шу тариқа, Тубаев байдаркада эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларда (1000 метр) учинчи бўлди. Ушбу турдаги дастурда хитойлик Донг Жанг ғолиб чиқди. Ўзбекистонлик Шаҳриёр Маҳкамов маррага иккинчи бўлди.

Емельянов каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларда (1000 метр) мусобақасининг финалида бронза медалини қўлга киритди. Олтин медаль тайпейлик Канг-Че Лайга насиб этди. Ўзбекистонлик Владлен Денисов иккинчи бўлди.

Сўнгги хабарлар