Қозоғистонлик ёш теннисчи 20 ҳафтадан бери Европа рейтингида пешқадамлик қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Теnnis Europe жорий йилнинг кузида Монте-Карлода бўлиб ўтадиган Junior Masters турнирининг янгиланган рейтингини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, Занғар Нурланули 20 ҳафтадан бери 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида пешқадамлик қилмоқда.

Ҳозир Занғар Нурланули ҳисобида 505 очко бор.

Қозоғистонлик Дамир Жалғасбай 38-ўринда, Даниэль Тазабеков 129-ўринда.

Junior Masters — Европанинг 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган энг яхши ёш теннисчилари иштирок этадиган йирик мусобақа. У ерда Рафаель Надаль, Ким Клейстерс, Александр Зверев, Белинда Бенчич каби теннисчилар чемпион бўлишди.


Мусобақа Монте-Карлонинг машҳур кортларида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар