Қозоғистонлик ёш теннисчи 100 кундан бери Европа рейтингида пешқадамлик қилмоқда

Қозоғистон теннис федерацияси мълумотларига кўра, 13 ёшли Занғар Нурланўғли 100 кундан бери пешқадамлик қилмоқда.
Айни пайтда қозоғистонлик ёш юлдуз ҳисобида 520 очко бор.
100 нафар теннисчи қаторидан қозоғистонлик Дамир Жалғасбай (43-ўрин) ва Даниэл Тазабеков (62-ўрин) ҳам жой олди.
Яқинда З. Нурланўғли, Д.Жалғасбай ва Д.Тазабековлар билан Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрига етиб келди. Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси 25 апрелдан бошлаб Осиё/Тинч океани минтақасида 14 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш турнирида иштирок этади.
Аввалроқ Қозоғистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичининг чорак финалига чиққани, Елена Рибакина эса Штутгарт турнирини муваффақиятли бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Елжан Ерали