11:11, 20 Апрель 2022 | GMT +5
Теннис: Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Штутгартдаги турнирни ғалаба билан бошлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтаётган WTA турнири ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Германиялик 19 ёшли теннисчи Настасьи-Мариана Шункга қарши баҳсда қозоғистонлик теннисчи икки сетда умумий 7:6, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Учрашув икки соату уч дақиқа давом этди.