Қозоғистонлик ёш ихтирочи чўлга дарахт экиш бўйича самарали лойиҳа ишлаб чиқди

QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрдада мактаб ўқувчиси инсон ёрдамисиз олти дақиқада дарахт экадиган янги лойиҳани ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик ёш ихтирочи чўлга дарахт экиш бўйича самарали лойиҳа ишлаб чиқди

Лойиҳа муаллифи Байдибек Мусаев Қизилўрда шаҳридаги Назарбаев мактабида таҳсил олади. У ҳудуддаги экологик вазиятни яхшилаш учун экологик лойиҳани амалга оширмоқда. Мактабда яхши ўқиган ёш ихтирочи узоқ вақтдан бери дарахт экишнинг самарали усуллари устида бош қотирмоқда. У ҳудудда ёш ўсимликлар сонини кўпайтириш усулини топти. Шу мақсадда Eco-plant лойиҳасини амалга ишлаб чиқди. Ушбу машина қуёш нури билан ишлайди. Бундан ташқари, ушбу техникадан чўл ва дашт ҳудудларига тол экиш учун фойдаланиш мумкин.



Ёш ихтирочи Eco-plant юк машинасининг бир қатор афзалликларини таъкидлаб ўтди. Ушбу усул ўрмонларни қайта тиклаш машиналарини ишлаб чиқарадиган Bracke Forest қараганда самаралироқ. Дарахтларни тўғри ва тез экади.


Муаллиф: Адилжан Умбет