09:12, 04 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик Еркебулан Иманғали ММА бўйича жаҳон чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида ММА бўйича 12-17 ёшли ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Мусобақада 46 давлатдан 653 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Қозоғистон шарафини 14-15 ва 16-17 ёшли ёшлар терма жамоасининг 35 нафар аъзоси ҳимоя қилади.
Иккинчи мусобақа куни якунларига кўра, 40 килограммгача бўлган вазн тоифасида Манғистау вилояти вакили Еркебулан Иманғали жаҳон чемпиони бўлди. У финалда ливанлик спортчи Омар Антар билан учрашди. Ҳакамлар бир овоздан ғалабани қозоғистонлик спортчига берди.
Яна бир совриндор – Туркистон вилояти спортчиси Оринбасар Пердебек 44 килограмм вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади. Қозоғистонлик спортчи Украина ва Болгария вакилларини мағлуб этди. Ярим финал баҳсида эса жаҳон чемпионига айланган польшалик Ксаве Мосингга ҳакам қарори билан имкониятни бой берди.