Қозоғистонлик енгил атлетикачи Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Спорт
Фото: Olympic.kz

Қозоғистонлик енгил атлетикачи Каролин Кипкируи Чепкоеч Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ХАА.

5000 метрга югуришда Каролиндан ташқари Дэйзи Джепкемей ҳам иштирок этди.

Ҳиндистонлик Парул Чаудхари маррага яқин қолганда япониялик Ририка Хиронакани ортда қолдириб, чемпион бўлди.

Кипкируи марра чизиғини учинчи ўринда босиб ўтди ва бронза медалини қўлга киритди.

Бунгача у 10 000 метр масофада кучли учликдан жой олган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram