Қозоғистонлик Елизавета Матвеева - Осиё чемпиони
ASTANА. Кazinform - Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ўтказилаётган ёпиқ иншоотлардаги ХI Осиё чемпионатининг иккинчи куни якунланди.

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, терма жамоа саватчасига яна 3 та медал қўшилди. Елизавета Матвеева баландликка сакрашда 1,86 метрни забт этиб, чемпион бўлди.
Ўтган йили Астана шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада Надежда Дубовицкая бош совринни қўлга киритган бўлса, Елизавета 2-ўринни эгаллаган эди.
Ольга Сафронова (7,35 сония) 60 метрга югуришда 2-ўринни эгаллади. У ўтган йили Астана шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида шу масофада кумуш медални қўлга киритган эди.
Мария Ефремова (13,48 метр) уч ҳатлаб сакрашда бронза медалини қўлга киритди.
Ҳозир Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медаллари бор.
Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоасига 3 та соврин топширилди. Давид Ефремов 60 метрга тўсиқлар оша югуришда 7,60 сония натижа билан чемпион бўлди. Шу тариқа, Давид ўтган йили Астанада ўтказилган сариқ қитъа чемпионатидаги ўз унвонини ҳимоя қилди.
Ядро улоқтириш баҳсларида Иван Иванов 19,08 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Аяна Болатбекқизи 1500 метрга югуришда 4:37.20 натижа билан кучли учликни якунлади.
Бу йилги ер мусобақада Қозоғистон шарафини 29 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Теҳрондаги чемпионат 19 февраль куни якунланади.