10:32, 02 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик Елена Рибакина ойнинг энг яхши теннисчиси деб топилиши мумкин бўлган спортчилар рўйхатидан жой олди
ASTANA. Кazinform - Машҳур Relewant Теnnis Тwitter-аккаунти ўз обуначиларига январ ойи охирида энг яхши теннисчини танлашни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform Sports.kz сайтига таяниб.
Рўйхатда Беларусь вакиллари Арина Соболенко ва Виктория Азаренко, қозоғистонлик Елена Рибакина, польшалик спортчи Магда Линнет, америкалик Жессика Пегула, швейцариялик Белинда Бенчич ва хитойлик Чжу Линь ўрин олган.
Елена Рибакинанинг асосий муваффақияти январ ойида Австралия очиқ чемпионати финалига чиққани бўлди. У Арина Соболенкодан 6:4, 3:6, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Елена ўтган йилги Уимблдондаги ғалабасидан сўнг иккинчи марта «Катта дубулға» финалига чиқмоқда.
Қозоғистонлик теннисчи энди 6-12 феврал кунлари БААда бўлиб ўтадиган турнирда иштирок этади. Елена ушбу мусобақада энг яхшилар қаторига киради.