Қозоғистонлик Елена Рибакина нуфузли халқаро мукофотга номзод бўлди

None
ASTANА. Кazinform - Уимблдон 2022 чемпиони ва Australian Open 2023 финалчиси қозоғистонлик Елена Рибакина нуфузли Laureus мукофотига номзод бўлди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик теннисчи Laureus мукофотига номзод бўлган олти нафар спортчидан биридир. Бу номинацияга Рибакинадан ташқари испаниялик Карлос Алькараз (теннис), Марокаш футбол терма жамоаси, америкалик Натан Чен (фигурали учиш), нигериялик Тоби Амусан (енгил атлетика) ва яна бир америкалик спортчи Скотти Шеффлер (гольф) даъвогарлик қилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Laureus World Sports Awards мукофоти бир йил давомида юқори натижаларга эришган спортчиларга берилади.

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар
telegram