Қозоғистонлик Елена Рибакина Австралиядаги турнирда дунёнинг саккизинчи ракеткаси билан ўйнайди

ASTANА. Кazinform - 9-14 январ кунлари бўлиб ўтадиган Аделаида-2 (Австралия) WТА 500 турнирига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Жаҳон рейтингида 21-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Елена Рибакина илк даврада дунёнинг 8-ракеткаси россиялик Дарья Касаткина билан куч синашади.

Ўтган йили Сан-Хосе (АҚШ) WТА 500 турнирида Д.Касаткина Е.Рибакинани 1:6, 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Аделаида шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи йирик турнирда франциялик Каролин Гарсия биринчи ракетка, тунислик Онс Жабер иккинчи ракетка сифатида қайд этилди. Уларнинг иккаласи ҳам ўйинни иккинчи даврада бошлайди. Дунёнинг 1-ракеткаси, Польша вакили Ига Свентек турнирда иштирок этишдан бош тортди.

Биринчи босқичда Гарбинье Мугуруса (Испания) — Белинда Бенчич (Швейцария), Паула Бадоса (Испания) — Анетте Контавейт (Эстония), Людмила Самсонова (Россия) — Петра Квитова (Чехия), Вероника Кудерметова (Россия) — Виктория Азаренко(Беларусь) ўзаро рақобатлашади.

Ушбу ўйинлар Австралия Очиқ чемпионати олдидан тайёргарликнинг бир қисми бўлади.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар