16:32, 17 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик Эдуард Ким жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди
ASTANА. Кazinform — Япониянинг Фукуока шаҳрида сув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Қозоғистон ўзининг биринчи медалини қўлга қиритди, дея хабар беради Кazinform мухбири Маданият ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Бадиий сузиш бўйича мусобақанинг техник дастурида Эдуард Ким бронза медалини қўлга киритди. У 216.0000 балл тўплаб, испаниялик Диас дел Рио Сол Фернандо (224.5550) ва кумуш медаль соҳиби америкалик Годе Кеннетга имкониятни бой берди.
Эркаклар ўртасидаги бадиий сузиш бу йил илк бор жаҳон чемпионатига киритилди. Япониядаги машҳур мусобақа финалида 10 нафар спортчи биринчи совринлар тўплами учун курашади.
Эндиликда ушбу спорт тури бўйича спортчилар 22 июль куни эркин дастурда иштирок этишади. Бундан ташқари, Қозоғистон терма жамоаси сузиш, сув полоси (эркаклар, аёллар) ва очиқ сувда сузиш мусобақаларида иштирок этади. Мусобақа 30 июлда якунланади.
Муаллиф: Марлан Жиембай