Қозоғистонлик дзюдочилар жамоавий баҳсларда Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Хитойнинг Гонконг шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида Қозоғистон дзюдочилар бронза медалини қўлга киритди.

Казахстанские дзюдоисты выиграли «бронзу» чемпионата Азии
Фото: IJF

Қозоғистонлик дзюдочилар чорак финалда Ҳиндистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса Қозоғистон татами усталари япониялик рақибларини мағлуб этдилар.

Бронза медали учун баҳсда эса Қозоғистон ўғил-қизлари Туркманистонни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача яккалик баҳсларида Ғалия Тинбаева, Есмигул Қўйилова, Жанарис Рахметқали бронза медалларини қўлга киритган эди.

Абиба Абужақинова, Нурқанат Серикбаев, Ғусман Қирғизбаев, Абилайхон Жубаназар эса турнирни бешинчи ўринда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати ғолибларига рейтингда 700, кумуш медал соҳибига 490, энг яхши учинчи ўринни қўлга киритган дзюдочиларга 350 балл қўшилган.

Шунингдек, бронза медали йўлида мағлуб бўлган 2 нафар дзюдочи 250 очкога эришди.

Дзюдоисты Казахстана выиграли бронзу чемпионата Азии
Фото: IJF

 

Сўнгги хабарлар