Қозоғистонлик дзюдочилар Париждаги Grand Slam турнирида иштирок этади

ASTANА. Кazinform - 2-4 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида Grand Slam турнири бўлиб ўтади.

Дзюдочилар
Фото: www.instagram.com/kaz_judoteam

Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада 110 давлатдан 661 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган.

JudoParis мусобақасида Қозоғистон эркаклар терма жамоаси мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Парижда 14 нафар спортчи иштирок этади:

Елдос Сметов (-60 кг),

Нурқанат Серикбаев (-60 кг),

Ғусман Қирғизбаев (-66 кг),

Есет Қуанов (-66 кг),

Асқар Нарқулов (-73 кг),

Данияр Шамшаев (-73 кг),

Абилайхан Жубаназар (-81 кг),

Руслан Мусаев (-81 кг),

Айдар Арапов (-90 кг),

Ермахан Ануарбеков (-90 кг),

Нурлихан Шархан (-100 кг),

Бекзат Шағатаев (-100 кг),

Ғалимжан Қириқбай (+100 кг),

Ерасил Қажибаев (+100 кг).

Қозоғистон аёллар терма жамоаси ушбу муҳим мусобақада иштирок этмайди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) қоидаларига кўра, Grand Slam турнири чемпионлари – 1000, кумуш медаль соҳиблари – 700, бронза медали эгалари – 500 рейтинг очкосига эга бўлади.

Сўнгги хабарлар