Қозоғистонлик дзюдочилар Осиё кубогида 6 та олтин медални қўлга киритди

дзюдочилар
Фото: Olympic.kz

ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳрида дзюдо бўйича Бекет Махмутов хотирасига бағишланган Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, мазкур турнирда 9 та жамоа вакиллари ўзаро куч синашди. Жами 355 нафар спортчи Алмати татамида ўз кучини синаб кўрди.

Қозоғистон терма жамоаси ушбу мусобақада 6 та олтин, 7 та кумуш ва 14 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Биринчи ўринни Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритди. Улар 6 та олтин, 7 та кумуш ва 16 та бронза медалини қўлга киритди. Кучли учликни Мўғулистон якунлади.

Сўнгги хабарлар
telegram