Қозоғистонлик дзюдочи ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform – Перу пойтахти Лима шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Санжар Еруланули энг яхши натижага эришди.
Қозоғистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, Санжар Еруланули 90 килограмм вазн тоифасидаги финалда украиналик рақиби Лебид Дмитронни муддатидан аввал мағлуб этди.
Дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик дзюдочи мусобақани иккинчи даврадан бошлаб, чорак финалда дастлаб Мунгун Учрал Ууганбаярни (Мўғулистон), Гиорги Гелашвилини (Грузия) мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса украиналик Аркадий Смаилов устидан ғалаба қозонди.
Бунгача бу йил Қозоғистон ёшлар чемпионатида 90 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган Санжар эндиликда илк бор жаҳон мусобақаларида пешқадамлик қилмоқда.
Лимадаги жаҳон чемпионатида 48 давлатдан 403 нафар ёш татами устаси иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еркин Ғаббасов Паралимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.