Қозоғистонлик дзюдочи қиз Европа кубогининг кумуш медалини қўлга киритди
Атирау вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 15-16 апрель кунлари Хорватияда Европа кубоги ўтказилди.
«Хорватия Республикасининг Дубровник шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 24 давлатдан 308 нафар спортчи иштирок этди.
63 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган атираулик дзюдочи Эсимгуль Куюлова кумуш медални қўлга киритди», – дейилади бошқарманинг матбуот хизмати хабарида.
Европа кубоги саралаш босқичида қозоғистонлик дзюдочи Дания, Хорватия ва Голландия полвонларини мағлуб этди. Ярим финалда эса Хорватиядан келган бошқа бир спортчи устидан ғалаба қозонди. Фақат финалда Германиядан келган спортчига имкониятни бой берди.
Фото: sports.kz