Қозоғистонлик дзюдочи Grand Slam турнирнинг бронза медали соҳибига айланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Камила Берликаш Бокуда бўлиб ўтган дзюдо бўйича Grand Slam турнирининг бронза медали совриндори бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, К.Берликаш 78 килограммдан юқори вазн тоифасида кучли учликдан жой олди.

Мусобақани чорак финалдан бошлаган 22 ёшли Камила дастлаб туркиялик дзюдочи Себиле Акбулутни қўшимча вақтда вазари билан нокаутга учратди. Ярим финалда Сербия Милиша Сабишга йўл берди. Бироқ бронза медали учун жангда хорватиялик Тина Радичдан устун келди.

Бу йил Камила Берликаш иккинчи бор Grand Slam совринини қўлга киритди. Июн ойида Улаанбаатар Grand Slam турнирида бронза медалини қўлга киритган эди.



Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар