09:10, 05 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик дзюдочи Гран-при турнирининг бронза совринини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Ерасил Қажибаев Душанбе шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида Ерасил Қажибаев совриндорлар қаторидан жой олди.
Ерасил финалда Польша вакили Каспер Сзуровскини мағлуб этди.
Шу тариқа, Ерасил Қажибаев Душанбедаги мусобақада Қозоғистон саватчасига иккинчи бронза медалини келтирди.
Биринчи бронзани 66 кг вазнда Сунғат Жубатқан қўлга киритган эди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ