Қозоғистонлик Дулат Бекбауов Осиё чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди

ASTANA. Кazinform – Дулат Бекбауов Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида илк жангини муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қозоғистон чемпиони Дулат Бекбауов 67 килограмм вазнда туркманистонлик Сапармурат Ўдаев билан рингга чиқди.

Уч раунд давомида Дулат ўз маҳоратининг устунлигини кўрсатиб, кўпроқ зарба бера олди. Ҳакамлар 5:0 ҳисобида ғалабани қозоғистонлик боксчига тақдим этди.

Шу тариқа, 6 ноябр куни Дулат ярим финалга чиқиш учун қирғизистонлик Жакшилик Талайбеков билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар