11:07, 16 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик дизайнер Лондонда ўтказилган халқаро танловнинг биринчи совринини қўлга киритди
ATYRAÝ. Kazinform – Атираулик дизайнер Лондонда ўтказилган халқаро танловнинг биринчи совринини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Атирауда яшовчи босма дизайнер Назерке Ишанова компютер графикасининг Digital Art услубида электрон қалам билан расм чизади.
Яқинда унинг шу услубда ишланган «Мунар кун» картинаси Лондонда ўтказилган «Олтин истеъдодлар вақти» халқаро танловининг биринчи совринини қўлга киритди.
Онлайн танловда дунёнинг 39 давлатидан 200 га яқин номзод иштирок этган.
«Ижтимоий тармоқларда халқаро танлов рекламасини кўрдим. Ўтган йилнинг ноябр ойида мен бир нечта расмдан бирини танлаб, омадимни синаб кўриш учун юбордим. Бу танлов 2007 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда», - дейди Назерке Ишанова.
Сурат: шахсий архивдан олинган