Қозоғистонлик Дастан Муқашбеков Параосиё ўйинлари чемпиони бўлди

Қозоғистонлик Дастан Муқашбеков
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Қозоғистонлик Дастан Муқашбеков Ханчжоуда бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинларининг енгил атлетика (ядро) баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Унинг натижаси 15,74 м, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон терма жамоасининг ушбу Параосиё ўйинларидаги олтинчи олтин медалидир.

Шунингдек, ушбу йўналишда қозоғистонлик Иван Зелезняк 12,39 м натижа билан бронза медалини қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин БАА спортчисига насиб этди.

- Дастанни ушбу ғалаба билан табриклайман! У бугун ажойиб маҳорат ва ишонч кўрсатди. Келгусида ҳам бундан юқори натижаларни қўлга киритишини тилайман”, - деди Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев.

Сўнгги хабарлар