Қозоғистонлик боксчининг Англиядаги жанги нокаут билан якунланди

бокс
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Турсинбай Қулахмет (6-1, 4 КО) Хайтонда (Англия) бўлиб ўтган профессионал бокс мусобақасида иштирок этди, деб хабар беради Sports.kz.

У польшалик Роберт Таларек (28-24-3, 19 КО) билан жанг қилди. Ўрта вазн тоифасидаги жанг олти раундга мўлжалланган эди. Бироқ бу узоққа чўзилмади: тўртинчи раундда Қулахметнинг кучли зарбасидан кейин польшалик ўрнидан туролмади.

Шу тариқа Турсинбай Қулахмет фаолиятидаги еттинчи ғалабасини қўлга киритган бўлса, Роберт Таларек 25-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу Кулахметнинг 2021 йил октябрь ойида доминикалик Хуан Карлос Абреуга (26-7-1, 24 КО) нокаут билан мағлуб бўлганидан кейинги учинчи жанги эди. Бу мағлубиятдан сўнг у колумбиялик Хоэль Хулио (39-20, 33 КО) ва франциялик Фуад Эль Массудини (18-22-1, 2 КО) мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар