Қозоғистонлик боксчиларнинг янгиланган WBA рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Рейтинг
Фото: wbaboxing.com

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) барча вазн тоифалари бўйича ўз рейтингининг янгиланган версиясини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Оғир вазнда Иван Дичко бир поғона пастлаб, 11-ўринга тушиб кетди. Рейтингнинг энг юқори поғонасида Деонтей Уайлдер, иккинчи ўринда Конго Демократик Республикаси вакили Мартин Баколе, учинчи ўринда буюк британиялик Энтони Жошуа жойлашган. Бу вазнда жаҳоннинг “супр чемпиони” украиналик боксчи Александр Усик ҳисобланади.

Иккинчи ўрта вазн тоифасида Бек Нурмағанбет бир поғона кўтарилиб, ўнинчидан тўққизинчи ўринга кўтарилди. Кучли учликни француз Кристиан Мбилли, канадалик Эрик Базинян ва ирландиялик Патрик Маккрори якунлаб беради. Бу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони - мексикалик Сауль “Канело” Альварес ҳисобланади.

Биринчи ярим ўрта дивизионда Ботир Жукембаев 14-ўринни сақлаб қолди. Ушбу вазнда WBA жаҳон чемпиони унвони ҳозирча вакант. Кучли учта даъвогар буюк британиялик Охара Дэвис, америкалик боксчи Кеннет Симс кичик ва венесуэлалик Исмаэль Барросо номзод сифатида кўрсатилган.

Иккинчи ўрта вазн тоифасида жанг қилаётган Султан Заурбек эса бир поғона пастлаб, олтинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда америкалик боксчи кичик Ламонт Роуч. Кейинги ўринларда грузиялик Отар Эраносян ва ирландиялик Жоно Керролл.

Иккинчи енгил вазн тоифасида Евгений Павлов кучли тўртликни якунлаб беради. Ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев биринчи, мексикалик Кевин Гонсалес иккинчи, украиналик Олег Довгун учинчи ўринни бўлишди. Ушбу вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони филиппинлик Марлон Тапалесдир.

Сўнгги хабарлар
telegram