13:47, 10 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик боксчилар “Канело” жангининг андеркартида жанг қилишади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон боксчилари Бек Нурмағанбет (8-0, 6 КО) ва Абилхан Аманқул (2-0, 2 КО) 6 май куни Гвадалахарада (Мексика) навбатдаги жангларини ўтказади, деб хабар беради Kazinform Sports.kz.га таяниб.
Аввалига спортчилар 15 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Помона шаҳрида рингга чиқиши режалаштирилган эди, бироқ, афтидан, уларнинг режалари ўзгарган.
BoxRec.com нашри хабарига кўра, Нурмағанбет венесуэлалик Аргенис Эспанье (15-1, 14 КО) билан, Аманқул эса мексикалик Хесус Моройоки Паломарес (7-2-1, 4 КО) билан куч синашади.
Шоунинг асосий жангида маҳаллий юлдуз Сауль «Канело» Альварес (58-2-2, 39 КО) британиялик Жон Райдерга (32-5, 18 КО) қарши суперўрта вазн тоифасидаги сўзсиз чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.
Ҳозирда иккала қозоғистонлик ҳам Сан-Диегодаги «Канело» билан бир залда машғулот ўтказмоқда.