Қозоғистонлик боксчилар Белград турнирида 4 та олтин, 4 та кумуш медалга эга бўлди

ASTANА. Кazinform — Сербия пойтахти Белградда анъанавий Бранко Пешич хотирасига бағишланган бокс мусобақаси якунланди.

Бокс
Фото: www.instagram.com/boxingkazakhstan/

Қозоғистон бокс федерацияси хабар беришича, қозоғистонлик спортчилар 4 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Финалда жанг қилган саккиз нафар боксчидан Ернур Қайрат (48 кг), Санжар Ташкенбай (51 кг), Даулет Молдашев (54 кг) ва Диас Молжигитовлар чемпион бўлди. Сабиржон Аққалиқов (71 кг), Ерасил Жакпеков (80 кг), Данияр Раҳимбердинов (92 кг), Олжас Боқаев (+92 кг) кумуш медални қўлга киритди.

Мазкур мусобақада Қозоғистон шарафини 12 нафар боксчи ҳимоя қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербиядаги халқаро турнирда 8 нафар қозоғистонлик боксчи олтин медаль учун кураш олиб бориши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар