16:06, 06 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионлиги учун жанг ўтказади
NUR-SULTAN. Кazinform – 20 июл куни Алмати шаҳрида бокс оқшоми бўлиб ўтади, унинг асосий жангида қозоғистонлик спортчи Нурдос Тўлебай (9-0, 7-КО) иштирок этади, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
Ташкилотчилар матбуот хизмати хабарига кўра, мексикалик Мартин Родригес (9-2, 7 КО) унинг рақибига айланади ва ўсмирлар ўртасида ярим ўрта вазн тоифасида WBО чемпионлик унвони ўртага ташланади.
Н. Тўлебай аввалги жангини 25 март куни Алматида ўтказган эди. Унда у Бургут Ҳожибоевни (8-4, 3 КО) нокаут билан мағлуб этди. Айни пайтда қозоғистонлик спортчи таниқли мураббий Андрей «Бупас» Ивичук қўл остида Москвада рингга қайтишга ҳозирлик кўрмоқда.
Фото: sports.kz