15:40, 02 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик боксчи WBA чемпионлик камари учун жанг ўтказади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик профессионал боксчи Балауса Муздиман ўзининг навбатдаги жангида чемпионлик унвони учун кураш олиб боради, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.
25 июль куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида қозоғистонлик спортчи енгил вазн тоифасида (55 килограммгача) WBA Asia камари учун жанг ўтказади. Рақиб номи ҳозирча эълон қилинмаган.
Муздиман аввалги жангини 1 июнь куни Алматидаги профессионал бокс оқшомида ўтказган ва ҳиндистонлик Моника Сингхни биринчи раундда нокаутга учратган эди. Бу ғалаба 26 ёшли қозоғистонлик боксчи қизга BoxRe рейтингида 115-ўриндан 95-ўринга кўтарилиш имконини берди.