Қозоғистонлик боксчи Сергей Липинец WBC рейтингида кучли учликка яқинлашди

None
ASTANА. Кazinform - Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) барча вазн тоифаларидаги жангчилар рейтингининг янгиланган версиясини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Оғир вазнда қозоғистонлик Жан Кособуцкий саккизинчи поғонани сақлаб қолди, Иван Дичко эса бир поғона юқорига кўтарилди - 30-ўрин.

Биринчи оғир дивизионда Қамшибек Қонқабаев ҳам битта поғона кўтарилиб, 31-ўринга жойлашди.

Иккинчи ўрта тоифада эса Али Аҳмадов тўртинчи бўлди.

Геннадий Головкин биринчи рақам остида ўрта вазн тоифасидаги рейтингга киритилган, Мейирим Нурсултанов тўртинчи ўриндан бешинчи поғонага тушиб кетди.

Талғат Шайкен ярим ўрта вазн тоифасидаги ўз позициясини ўзгартирмади - 31-ўрин.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинец бешинчи ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилди.

Фото: instagram.com/sergeilipinets

Сўнгги хабарлар
telegram