Қозоғистонлик боксчи рақибини нокаутга учратиб, Осиё чемпионати финалига чиқди

Қазақстандық боксшы Азия чемпионатында қарсыласын нокаутқа түсіріп, финалға шықты
Фото: sports.kz

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида қозоғистонлик спортчи, бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Элина Базарова ярим финал жангини ўтказди. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

54 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсда қозоғистонлик боксчи тожикистонлик спортчи Фотима Бекмуродовага қарши рингга чиқди. Натижада у иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва ишончли ғалабага эришди.

Энди Элина Базарованинг финалдаги рақиби ҳиндистонлик боксчи Преети Преети бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати 27 апрель куни бошланган ва 7 май куни якунига этади.

Сўнгги хабарлар