Қозоғистонлик боксчи рақибини нокаутга учратди ва WВО чемпионлик унвонини ҳимоя қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Мейирим Нурсултанов (16-0, 9 КО) Ақтау шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида чемпионлик жангини ўтказди ва WBО International чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди, дея хабар беради Kazinform Sport.kzга таяниб.

Мейирим Нурсултанов аргентиналик Себастян Папесчи (18-3, 6 КО) билан жанг қилди. Ушбу жангда М.Нурсултонов ўрта вазн тоифасида WBО International камарини ўртага қўйди. Жанг ўн раундга мўлжалланган бўлиб, бешинчи раундда Мейиримнинг нокаут эвазига ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Мейирим Нурсултанов профессионал фаолиятида 17 та ғалабага эришди ва WBО International унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Рақибига келсак, Себастян Папесчи профи рингдаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.


Сўнгги хабарлар
telegram