Қозоғистонлик боксчи қизлар Марокашда 5 та олтин медални қўлга киритди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон аёллар терма жамоаси Марокашда ўтказилган бокс бўйича «GOLDEN BELT SERIES MARRAKESH 2023» халқаро турнирида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мамлакат бокс федерациясига таяниб.
None

Чемпионлар: 48 кг вазн тоифасида Алуа Балқибекова финалда тайпейлик Лиу Чен-Лингни мағлуб этди; 57 кг Карина Ибрагимова россиялик Людмила Воронцовани мағлуб этди; 54 кг вазн тоифасидаги Жайна Шекербекова италиялик Алеан Савчукдан устун келди; 50 кг вазнда Назим Қизайбай россиялик Екатерина Пальцевани; 75 кг вазн тоифасида Валентина Хальзова бразилиялик Вивиань Пирейрани мағлуб этди.

Кумуш медалга сазовор бўлган спортчилар: Аида Абикеева (63 кг); Лаззат Кунгейбоева (+81 кг).

Бронза медали соҳиблари: Надежда Рябец (66 кг), Мадина Нуршаева (70 кг) ва Фариза Шолтай (81 кг).

Марокашдаги турнирда Қозоғистон шарафини жами 12 нафар боксчи ҳимоя қилди.







Сўнгги хабарлар