Қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчи Данияр Елеусиновнинг (10-0, 6 КО) 18 декабр куни Нур-Султанда бўлиб ўтадиган жангдаги рақиби номи маълум бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Спортчининг менежери Зия Aлиевнинг сўзларига кўра, у мексикалик боксчи Данте Хардон (34-7, 25 КО) бўлади, у «ақлдан озган» лақаби билан машҳур. Боксчилар ярим ўрта вазнда IBО йўналиши жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради.

27 август куни Буюк Британиядаги сўнгги жангида Хардон маҳаллий боксчи Энтони Томлинсонни (13-1, 7 КО) нокаутга учратди ва ярим ўрта вазн тоифасида IBО Inter-Continental чемпионлик камарини қўлга киритди. Д. Елеусинов охирги марта 2020-йилнинг ноябр ойида AҚШда собиқ жаҳон чемпиони Жулиус Индонгони (23-4, 12 КО) муддатидан аввал мағлуб этиб, IBF Inter-Cоntinental чемпионлигини қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабр куни Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар