18:15, 22 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик боксчи Батир Жукембаевнинг АҚШдаги иккинчи жанги санаси маълум бўлди
ASTANA. Kazinform - Биринчи ярим ўрта вазндаги қозоғистонлик боксчи Батир Жукембаев (20-1, 16 КО) рингга қайтиш санасини белгилади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

BoxRec.com нашри хабарига кўра, Жукембаевнинг навбатдаги жанги 20 сентябрь куни АҚШнинг Флорида штати Плант-Сити шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Рақиби ҳозирча эълон қилинмаган.
Батир учун бу жанг 2021 йилда АҚШдаги дебютидан кейинги иккинчи жанг бўлади. Ўшанда у фаолиятида илк бор мағлуб бўлганди. Шундан сўнг Батир Қозоғистон ва Канадада биттадан жанг ўтказди.
Жукембаевнинг навбатдаги жанги 2022 йил 24 декабрда Алмати шаҳрида бўлиб ўтди. У Жанубий африкалик Ксолани Мкотхелини (19-8, 12 КО) олтинчи раундда нокаутга учратди.