Қозоғистонлик боксчи Али Ахмедов келаси йилнинг баҳорида жанг ўтказади

None
ASTANA. Kazinform – Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) сўнгги конвенцияда иккинчи ўрта вазн тоифасидаги қозоғистонлик боксчи Али Ахмедов (19-1, 14 КО) ва франциялик боксчи Кристиан Мбилли (23-0, 20 КО) ўртасидаги саралаш жангини ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

17 декабр куни Мбилли ҳакамларнинг якдил қарори билан америкалик Вон Александрни (17-7, 10 КО) мағлуб этди, энди қозоғистонлик Ахмедов билан навбатдаги жанги 2023 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади. Бу ҳақда BoxingNewsQC Twitter аккаунти хабар берди.

«У (Мбилли) март ойида WBC элиминаторида Али Ахмедовга қарши жанг қилади. Шу тариқа, Ахмедов – Мбилли жанги ғолиби ҳозирда мексикалик Сауль «Канело» Альваресга тегишли бўлган WBC суперўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонига расмий даъвогарга айланади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчи ўзининг аввалги жангида америкалик Габриэл Росадони (26-16-1, 15 КО) мағлуб этиб, WBC Silver ва IBF North American вакант бўлган чемпионликларини қўлга киритган эди.

Photo: Ed Mulholland/Matchroom Boxing


Сўнгги хабарлар
telegram