Қозоғистонлик боксчи Абилайхан Жусипов АҚШда никарагуалик рақибини нокаутга учратди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Абилайхан Жусипов (3-0, 2 КО) Талс шаҳрида (АҚШ, Оклахома штати) бўлиб ўтган бокс мусобақасида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Абилайхан никарагуалик Уистон Кампосга (33-11-6, 19 КО) қарши жанг қилди. Жанг ярим ўрта вазнда ўтказилди ва 8 раундга мўлжалланган эди. Учрашувнинг 5-раундида қозоғистонлик рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Шу тариқа, Абилайхан Жусипов профессионал фаолиятидаги 4-марта, Уинстон Кампос эса профессионал рингда 12-марта мағлуб бўлди.

Ҳаваскор боксда Абилайхан жаҳон чемпионатининг уч карра (2017, 2019, 2021) кумуш медали соҳиби бўлган.

Сўнгги хабарлар
telegram