Қозоғистонлик боччачилар Параосиё ўйинларига таклифнома олди

ASTANA. Kazinform – 5 нафар маҳаллий боччачи кузда бўлиб ўтадиган Параосиё ўйинларига таклиф олди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг бочча терма жамоасининг пойтахт Паралимпия марказида бўлиб ўтган машғулотида маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Бу йил 22-28 октябрь кунлари Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. 5 нафар қозоғистонлик спортчи ушбу мусобақа учун Халқаро бочча федерацияси ва Осиё Паралимпия қўмитаси томонидан тасдиқланган икки томонлама таклифнома олди. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қозоғистон бочча федерацияси ҳамда Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида Қозоғистон боччачилар ушбу Параосиё ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилади», – дейилади хабарда.

photo

Парламент Сенати раиси – Қозоғистон Бочча федерацияси президенти Маулен Ашимбаев пара-спортчиларга муваффақият тилади.

photo

«Спортчиларимиз учун янги имкониятлар очиляпти. Параосиё ўйинлари яқинлашмоқда. Биз унда иштирок этамиз. Бу йил биз Паралимпия ўйинлари ривожланишининг янги босқичига қадам қўйдик. Мамлакатимиз спортчилари халқаро мусобақаларда ўз маҳоратини намойиш этяпти. Бу жуда муҳим босқич, сизга муваффақиятлар тилайман», – деди Маулен Ашимбаев терма жамоа аъзолари билан учрашувда.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар