Қозоғистонлик Бейбит Жукаев Таиланддаги турнирни муваффақиятли бошлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Бейбит Жукаев Нонтабури (Таиланд) шаҳрида бўлиб ўтаётган АTP Challenger Tour Bangkok Open 3 турнирини муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None

Қозоғистонлик теннисчи биринчи босқичда россиялик Евгений Донскойни 7:6 (7:4), 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этди. 2 соатдан сал кўпроқ давом этган ўйинда Жукаев 7 та эйс амалга оширди. Иккинчи босқичда асли Ақтау шаҳри вакили мусобақанинг биринчи ракеткаси – япониялик Есуке Ватануки билан учрашади.

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар