Қозоғистонлик бадиий гимнастикачилар халқаро спорт мусобақасида ғолиб бўлди

None
Фото: Dunyo
TASHKENT. Kazinform – Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «East cup & Olimpiya yulduzlari» халқаро спорт мусобақалари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Dunyo агентлигига таяниб.

Мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия, Украина, Қирғизистон ва Туркманистондан келган жами 400 нафарга яқин жажжи гимнастикачилар ғолиблик учун курашди.

Мазкур мусобақада гимнастикачилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Аксарият гимнастикачи қизларнинг ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқ бажариш бўйича маҳорати халқаро тоифали ҳакамлар томонидан баҳоланди.

«East cup & Olimpiya yulduzlari» халқаро спорт мусобақаларида биринчи ўринни Қирғизистон жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин Қозоғистон ва учинчи ўрин Ўзбекистон спортчиларига насиб этди.

Сўнгги хабарлар
telegram