Қозоғистонлик Асхат Житкеев халқаро тоифали спорт ҳаками унвонини олди

None
ASTANА. Каzinform – Пекин Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, Қозоғистон дзюдо федерацияси бош котиби Асхат Житкеев халқаро тоифали спорт ҳаками унвонини олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 4-9 апрель кунлари Алматида IJF дзюдо мутахассислари иштирокида қитъа ва халқаро тоифадаги ҳакамлар учун семинар-имтиҳон бўлиб ўтди.

18 давлатдан йиғилган мутахассислар ўз билимларини ошириб, Халқаро дзюдо федерациясининг сертификатлари билан тақдирланишди.

Қозоғистон дзюдо федерацияси бош котиби Асхат Житкеев кўп босқичли имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, IJF континентал ҳаками унвонига сазовор бўлди. Ушбу тоифадаги ҳакамлар қитъа мусобақаларида, яъни Осиё ўйинлари, Осиё кубоги ва Осиё чемпионатида ҳакамлик қилиш ҳуқуқига эга.

photo

photo

photo

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram