Қозоғистонлик Анна Данилина Мадрид турнирининг чорак финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Анна Данилина Испаниянинг Мадрид шаҳрида давом этаётган ITF W60 турнирининг чорак финалига чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи ракетка сифатида рўйхатдан ўтган россиялик теннисчи Анастасия Тихонова билан бирга илк учрашувини испаниялик Аиноа Атуча-Гомес - Кармен Галлардо Гевара жуфтлигига қарши ўтказди.

57 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун А.Данилина ва А.Тихонова болгариялик Алекса ва Лия Каратанчевалар билан куч синашади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар