Қозоғистонлик Алуа Нурманова глобал Pro Chess League чемпионати чемпиони бўлди

ASTANA. Кazinform – 16 ёшли қозоғистонлик шахматчи Алуа Нурманова глобал Pro Chess League финалида амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Цзюй Вэньцзюнни мағлуб этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
Фото: instagram.com/kzchessfederation

Қозоғистон шахмат федерациясининг маълум қилишича, у шу тариқа Gotham Knights жамоасининг ғалабасини таъминлади. Алуа билан бир жамоада гроссмейстерлар Хикару Накамура, Владимир Федосеев ва Шамсиддин Воҳидовлар чиқиш қилишди.

Лиганинг асосий босқичида дунёнинг турли бурчакларидан келган кучли шахматчилардан иборат 16та жамоа куч синашди. Улар орасида Магнус Карлсен, Хикару Накамура, Аниш Гири, Фабиано Каруано, Александр Гришчук, Катерина Лахно ва бошқа гроссмейстерлар бор эди.

Бундан ташқари, у халқаро гроссмейстерлар Адхибан Баскаран (Ҳиндистон), Николас Теодору (Греция), Бенжамин Бок (Нидерландия) билан дуранг ўйнади. Алуа Қозоғистон аёллар терма жамоаси аъзоси. У бир неча карра Қозоғистон чемпиони, талабалар ўртасида жаҳон чемпиони, кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони, кадетлар ўртасида Осиё чемпиони», — дейилади федерация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Pro Chess League (PCL) шахмат лигаси бўлиб, соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этади. У 1-февралдан 15 майгача бўлиб ўтди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар