19:15, 01 Июнь 2022 | GMT +6
Қозоғистонлик ҳакамлар таэквондо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам унвонига сазовор бўлишди
BAKU. Kazinform - Озарбайжоннинг Боку шаҳрида таэквондо бўйича ҳакамлар ва мураббийлар учун семинар якунланди, унда қозоғистонлик мутахассислар ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform Миллий Олимпия қўмитасига таяниб хабар берди.
Семинар доирасида ҳакамлар ўз билимларини оширдилар. Семинар якунларига кўра, уч нафар қозоғистонлик ҳакамлар Малика Жандаева (Алмати шаҳри), Айдана Махимова (Атирау вилояти), Асилбек Байқониров (Жамбил вилояти) халқаро ҳакамлик унвонига сазовор бўлди.