Қозоғистонлик Аделаида Пчелинцева Осиё чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform - Бугун Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида ўтказилаётган сув спорти бўйича XI Осиё чемпионатида қозоғистонлик Аделаида Пчелинцева 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича олтин медални қўлга киритди.

У қайд этилган масофани 1:10.30 натижа билан забт этди ва чемпионлик унвонини қўлга киритди.
200 метрга эркин усулда сузиш дастурида эса яна бир қозоғистонлик Диана Тасжанова 2:03,97 натижа билан қайд этилган масофани забт этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Қизлар. 100 м брасс усулида сузиш
1-ўрин - KZ - Аделаида Пчелинцева - 1:10.30
2-ўрин - HK - Хой Кю Лам - 1:10,83
3-ўрин – TH - Фианхван Павапотако – 1:11,78
Қизлар. 200 м эркин усулда сузиш
1-ўрин - TH - Камончанок Кванмуанг - 2:02:43
2-ўрин - KZ - Диана Тасжанова - 2:03.97
3-ўрин - VN - Во Ци Тиен - 2:04.26
Шу билан бирга, 15-17 ёшли спортчилар ўртасида баҳсларда қатнашган Арсен Қожахметов кумуш медални қўлга киритди.
Ўғил болалар. 100 м брасс усулида сузиш
1-ўрин - HK - Сай Тинг Адам - 1:00.95
2-ўрин - KZ - Арсен Қожахметов - 1:01.59
3-ўрин – TH - Рачасил Махамонхол – 1:03.49
Мусобақада 45 давлатдан 12-18 ёшли спортчилар ва катталар иштирок этмоқда.
Осиё чемпионати 26 февралдан 9 мартга қадар бўлиб ўтади.