Қозоғистонлик Абу Бакир Жанибек жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони бўлди

None
Фото: instagram.com/mangystau.news
ASTANA. Kazinform – Манғистаулик Абу-Бакир Жанибек жиу-житсу бўйича жанг дастури бўйича жаҳон чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform вилоят спорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Жаҳон чемпионатида 41 та давлатдан 500 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун куч синашади.

Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа таркибида манғистаулик 7 нафар спортчи иштирок этди.

-62 кг вазн тоифасида Абу-Бакир Жанибек олтин медални қўлга киритган бўлса, кумуш медални колумбиялик спортчи, бронза медални швейцариялик спортчи ва қозоғистонлик Аслан Қанатбек қўлга киритди.

Бунгача Абу Бакир катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 5 карра бронза медали соҳиби бўлган ва 2023 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Шунингдек, спортчи февраль ойида Бангкокда (Тайланд) жиу-житсу бўйича Осиё чемпиони бўлди.

Жаҳон чемпионати 15 июлда старт олди ва 21 июлга қадар давом этади.


Сўнгги хабарлар