15:37, 06 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик Абилхан Аманқулнинг бўлажак рақиби аниқланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Абилхан Аманқулнинг (2:0, 2 КО) профессионал боксдаги учинчи жанги қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳақда «Suleimen Promotions» матбуот хизмати расман хабар берди.
Жанг 15 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Помона шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг саккиз раундга мўлжалланган. Рақиб мексикалик Даниэль Эчеверриа (21-11, 18 КО), иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчи.
Дарвоқе, Абилхан Аманқул ўтган йилнинг октябрь ойида ўтказилган жангда мексикалик яна бир боксчи Йеассона Пачекони (6-1, 3 КО) иккинчи раундда нокаутга учратган эди.
Абилхан Аманқул 1997 йил 29 июлда туғилган. Шу пайтгача ҳаваскор бокс бўйича 2017 йилги жаҳон чемпионатида кумуш, Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанибек Алимханулининг рақиби аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: sports.kz