13:38, 14 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонга жорий йилнинг 6 ойида хориждан қанча машина олиб келинди
2023 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонга 160 мингдан ортиқ автомобиль олиб кирилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

-2023 йилнинг биринчи ярмида импорт қилинган автотранспорт воситалари сони 161 084 донани, шу жумладан енгил автомобиллар 135 185 тани, юк автомобиллари ва махсус техникалар 22 966 тани, божхона тўловлари ва солиқлар тўлашдан озод этилган электромобиллар 2 862 тани ташкил этди", - дейилади хабарда.
Таққослаш учун, вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йилда импорт қилинган автотранспорт воситалари сони 180 271 дона, жумладан, енгил автомобиллар – 152 минг 824, юк автомобиллари ва махсус техника – 27 минг 447, божхона тўловлари ва солиқлар тўлашдан озод этилган электромобиллар – 347 тани ташкил этган.
Муаллиф: Серик Сабеков