Қозоғистонга Жанубий Кореянинг йирик компаниялари вакиллари келмоқда
ASTANА. Кazinform - Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Қозоғистонга давлат ташрифи муносабати билан 12 июнь куни пойтахтда Қозоғистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Дастлабки маълумотларга кўра, форумда икки мамлакат давлат раҳбарлари, шунингдек, “Самруқ-Қазна” АЖ бошқаруви раиси Нурлан Жақипов ва Корея Халқаро савдо уюшмаси раиси Жин Сик Юн иштирок этади.
Ялпи мажлисда Hyundai Motor Russia&CIS ва МДҲ минтақавий штаби раҳбари ўринбосари Им Дже У , «Astana Motors» бош директори Бекнур Несипбаев, Doosan Enerbility вице-президенти Янг Юн Хо, «Қазақстан темір жолы» МК» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Ануар Ахметжанов ва бошқа йирик компаниялар раҳбарияти маъруза қилади.
Бизнес-форум якунида бир қатор тижорат ҳужжатлари имзоланиши режалаштирилган.
Бунгача “Самруқ-Қазна” АЖ ушбу тадбирда 50 дан ортиқ компания иштирок этишини маълум қилган эди. Улар орасида Samsung, LS Corporation, Posco Holding бор. Умуман олганда, форумда икки давлатдан 300 га яқин бизнес вакиллари иштирок этади.
Аввал хабар қилинганидек, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 11-13 июнь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.
Икки давлат раҳбарларининг музокаралари ва Қозоғистон-Корея бизнес форумида иштирок этиши режалаштирилган.