Қозоғистонга жаҳон ва минтақавий саноат гигантлари келаяпти – Президент

Жорий йилда мамлакатда умумий қиймати 376 миллиард тенге бўлган 91 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Бу ҳақда бугун пойтахтда «Алтын сапа» ва «Парыз» мукофотларини топшириш маросимида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистонга жаҳон ва минтақавий саноат гигантлари келаяпти – Президент
Фото: akorda.kz

“Ҳудудларга хизмат сафарларида тез-тез бориб тураман. Бу йил бир қанча вилоятларда бўлдим. Ҳар бир вилоятда жамоатчилик, жумладан, тадбиркорлар билан учрашиб турибман. Ҳудудларда кўплаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимиз бўйлаб умумий қиймати 376 миллиард тенге бўлган 91 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Бунинг шарофати билан 6 мингдан ортиқ доимий иш ўрни очилди”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент қўшимча доимий иш ўринлари яратиш умуммиллий вазифа эканини таъкидлади.

“Чунки бу ерда аҳолини иш билан таъминлаш, жамиятдаги боқимандалик психологиясидан халос бўлиш ҳақида кетмоқда. Қозоғистонга жаҳон ва минтақавий саноат гигантлари келаяптит. Масалан, яқинда Қостанайда Kia автомобилларини ишлаб чиқарадиган тўлиқ циклли завод қурилиши бошланди. Бошқа автомобиль маркаларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Биз ўз олдимизга чинакам саноатлаштириш, мамлакатнинг янги ишлаб чиқариш базасини шакллантириш вазифасини қўйганмиз”, – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар